Линклар

logo-print

Ўзбекистон Олий хўжалик суди "Ўздунробита" апелляциясини кўриб чиқди


Ўзбекистон Олий хўжалик суди “МТС-Ўзбекистон” бренди остида ишлаган “Ўздунробита” мобил операторининг лицензиясини тўхтатиш тўғрисида Тошкент шаҳар хўжалик суди чиқарган қарор бўйича апелляцияни сешанба куни кўриб чиқди.

Uzmetronom.com мустақил Интернет-газетаси хабарига кўра, суд жараёни бир ярим соат давом.

Ҳакамлар якуний қарор эълон қилишни 16 октябрга қолдирган.

Жорий йил июлида Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги “Ўздунробита” лицензиясини уч ойга тўхтатган, кейинроқ лицензия бекор қилинган эди.

Агентлик ўз қарорини “Ўздунробита” филиаллари алоҳида лицензия олмай фаолият юритгани билан изоҳлаган.

Август ойида Тошкент шаҳар хўжалик суди Агентлик қарорини ўз кучида қолдирган эди.

17 сентябр куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди “Ўздунробита” ширкатининг тўрт ходимини уч йилдан шартли равишда озодликдан маҳрум қилди.

МТС ўз ходимларига нисбатан илгари сурилган айбловлар асоссиз эканини айтиб келади.

1991 йилда ташкил этилган “Ўздунробита” 2004 йил август ойида МТС таркибига қўшилган.

Ширкат станциялари қамрови Ўзбекистоннинг 94 фоиз ҳудудини ўз ичига олган.

“Ўздунробита” фаолиятининг тўхтатилиши Ўзбекистонда миллионлаб абонентлар бир муддат алоқасиз қолишига сабаб бўлди.

Ҳозирда абонентлар бошқа операторларга ўтиб кетган бўлса-да, мамлакат бўйлаб уяли алоқа сифати сезиларли тарзда пасайгани кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG