Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:38

Афғон қочқинлари БМТ Қочқинлар марказини қамал қилди


Иккинчи кундирки 30 яқин афғонистонлик қочқин БМТнинг Москвадаги Қочқинлар билан ишлар маркази эшиги олдига жойлашиб олган.

Иккинчи кундирки 30 яқин афғонистонлик қочқин БМТнинг Москвадаги Қочқинлар билан ишлар маркази эшиги олдига жойлашиб олган. Россияда қочқинлик мақомини ололмаган афғонлар 13 йилдан буён уларни учинчи мамлакатга чиқариб юборишни сўраётганини гапирмоқда.



8 октябр куни БМТнинг Москвадаги Қочқинлар билан ишлар маркази олдида афғонистонлик 22 қочқин пайдо бўлди.

Перм ўлкаси Очёри шаҳарчасида жойлашган қочқинларни вақтинчалик жойлаштириш марказидан Россия пойтахтига фарзандлари ва енгил юки билан келган собиқ афғон фуқаролари узоқ йиллардан буён халқаро ва маҳаллий ташкилотларнинг улар тақдирига бефарқ қолаётганидан чарчаганликларини айтишмоқда.

Афғонистонлик қочқинлар пикети
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:01 0:00


Қочқин аёллардан бири БМТ бошқармаси олдига келгани, бу ердаги мансабдорлар эса эшикларини ёпиб олиб, полиция чақиртирганини айтади.

- 13 йилдирки, биз шу аҳволдамиз. Неча маротаба бизни учинчи мамлакатга кўчиришларини илтимос қилдик. Лекин бизга ҳеч қандай жавоб беришмаяпти! Аввалига бизга “Сабр қилинг, ҳужжатларингизни тахлаяпмиз!”, дейишарди. Кейинги йилларда умуман эътибор бермасдан қўйишди. Аввалига Ирина Коновалова, энди Джон МакКисик худди шу гапларни гапириб юрибди. Ишонсангиз 600 дона мурожаатнома нусхалари турибди қўлимда! Ахир менинг эрим КГБда руслар билан ишлаган, бизни Афғонистонга юборишса болаларимиз билан йўқ қилиб юборишади! Биз жавоб кутавериб чарчадик, дейди афғонистонлик қочқин Сарвара Жунай.

Уч нафар фарзанди билан БМТнинг Қочқинлар марказига уч йил олдин юборилган бу аёл аввалига Пермдаги Очёри қочқинлар марказида яшагани, у ерда уларга ўта салбий муносабатда бўлишгани ва фарзандлари касал бўлиб Москвага қайтганини айтди у.

9 октябр куни Қочқинлар маркази олдига яна бир неча қочқин оила келиб қўшилди, бироқ Марказ ходимлари томонидан чақиртирилган ОМОН гуруҳи уларни мажбуран бу ердан олиб кетишга уринди.



Маълум бўлишича, 30 яқин афғон қочқинининг аксари Нажибулло ҳукуматига хизмат қилган ҳарбийлар оилаларидир.

Афғонистон фуқароси эканлиги айтаётган Исмат, 1984 йилда совет қўшинларининг махсус амалиёти давомида ўлдирилган ота-онасидан етим қолганидан кейин Россияга олиб келингани ва бу ердаги етимхоналардан бирида катта бўлганини айтади.

- Биз ҳуқуқларимизни талаб қиляпмиз, биз фарзандларимизнинг келажаги бўлишини, уларнинг маълумоти бўлишини, биз одамлардек яшашни истаймиз. Ҳозирда биз бомжлардлек кун кечиряпмиз, болаларимизга қаранг, ҳеч кимга керагимиз йўқ- на Россияга, на БМТга! Орамизда касаллар, ҳомиладорлар бор. Биз нима қилайлик??? Афғонистонга қайтсак ўлдириламиз, бу ерда қабул қилишмаяпти. Биз икки минг километр йўл юриб, халқаро жамоатчиликдан ёрдам сўрагани келдик, бизни эшитишларини хоҳлаймиз. Бизни эса бу ерда террорчиларга ўхшаб кутиб олишди, полицияга топширишмоқчи! Тўғриси, мен бу ерга келиш ниятим ҳам йўқ эди: ота-онамни ўлдиришгандан кейин олиб келишган, дейди афғонистонлик Исмат.

Исмат билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:21 0:00
Бевосита линк


Қочқинлар арз-шикоятларини тинглагани келган Москвадаги “Афғонистон халқларига кўмаклашиш” Халқаро жамоатчилик иттифоқи раиси доктор Яфтали Маҳмуд Нўъмон Озодлик билан суҳбатда бу одамларнинг тақдирига амалдорлар мутлақо бефарқ қолаётганини тасдиқлаб, бундай деди.

- Буларнинг айримлари Афғонистонда доктор Нажибулло бошқаруви даврида НДПА аъзоси бўлган ёки уларнинг оталари хизмат қилган. Эндиликда уларнинг ҳаётига толиблар таҳдид қилмоқда. Улар ўз ҳаётларини сақлаш учун бу ерга келишга мажбур бўлди. Ҳозирда улар Очёрида бўлишига қарамасдан, Россия ФМСи рад жавобини берган, БМТ рад жавобини беряпти. Қоида бўйича Россия уларни қабул қилишдан бош тортса, учинчи ммлакатга чиқариб юборишлари керак. Ахир қаранг булар касал болалар-ку! Улар умумжаҳон бойлиги, миллатидан қатъи назар. Мен нега булар эшикларини ёпиб олганини тушунмаяпман. Нимага улар ойлик олаяпти ва нега ўзларини БМТнинг қочқинлар билан ишлар маркази деб атаяпти?! Бу одамлар шунчаки ўз саволлари жавоб излаяпти, дейди Озодлик Радиосига доктор Яфтали.

Москвада Измайловский булварда жойлашган БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича Олий комиссариати қошидаги марказ ходимлари Озодлик Радиосининг бирорта сўровига жавоб берганича йўқ.

Ваколатхона эшигида 8 октябр куни марказ “техник сабабларга кўра ишламаслиги” тўғрисида огоҳлантириш осиб қўйилган. 9 октябр куни ҳам марказ эшиклари очиқ бўлганига қарамасдан, расмийлардан вазият юзасидан бирор изоҳ олишнинг имкони бўлмади.
XS
SM
MD
LG