Линклар

Германия Канцлери Ангела Меркел ўз мамлакати Грецияни қўллаб-қувватлашни давом эттиришига ваъда берди.

Греция Бош вазири Антонис Самарас билан музокарадан сўнг Меркел Греция ҳукумати улкан бюджет камомадини камайтиришда муваффақиятга эришганини айтди.

Бироқ Канцлер Афина ҳукумати амалга оширадиган ишлар ҳали кўп эканини қўшимча қилди. Меркел Греция евро ҳудудида қолишини кераклигини урғулади.

2009 йилда евро ҳудудида бўҳрон бошланганидан бери Германия раҳбари Грецияга биринчи марта ташриф буюрди.

Айни пайтда, Меркелнинг ташрифига қарши Афинада норозилик намойиши ўтказилмоқда.

Греция полицияси давлат раҳбарлари музокара олиб бораётган бинодан бир неча юз метр нарида тош ва ўт чиқарувчи “Молотов коктейли” отаётган намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Хабарларга кўра, намойишда ўн минглаб одам қатнашмоқда. Зўравонликларнинг олдини олиш учун ҳукумат пойтахтга етти минг полициячини ташлаган.
XS
SM
MD
LG