Линклар

logo-print
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 11-12 октябр кунлари президент Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Озарбайжон пойтахти Бокуга ташриф буюради.

Президент матбуот хизматига кўра, юқори даражадаги музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар бўйича фикр алмашинади.

Ислом Каримовнинг Бокуга сафари арафасида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев бошчилигидаги делегация Бокуда Озарбайжон ҳукумати вакиллари билан савдо ва ташқи иқтисодий алоқаларга оид масалалар бўйича музокаралар ўтказди.

Расмий ташриф якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG