Линклар

logo-print
НАТО мудофаа вазирлари чоршанба куни Брюсселда ўтаётган икки кунлик учрашувлар доирасида Афғонистон масаласини кўриб чиқади.

Расмийлар 2014 йилда НАТО ҳарбийлари Афғонистонни тарк этганидан сўнг афғон полицияси ва армияси учун ўтказиладиган янги ўқув машғулотлари ҳақида сўзлашиши кутилмоқда.

Сўнгги вақтда афғон полицияси ва ҳарбийлари тарафидан халқаро кучлар вакилларига нисбатан уюштирилаётган ҳужумлар сони ортиб бормоқда.

“Ҳаворангга қарши яшил” (береткалар рангидан келиб чиққан ҳолда - таҳр.) номини олган бундай ҳужумларда жорий йилнинг ўзида Шимолий алянснинг 50 дан зиёд аскари ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG