Линклар

logo-print
Грузия президенти Михаил Саакашвили ҳокимиятнинг “Грузия орзуси” коалицияси қўлига ўтиши тинч йўл билан амалга оширилишини айтди.

Бидзина Иванишвили раҳбарлигидаги “Грузия орзуси” коалицияси 1 октябр куни ўтказилган парламент сайловларида энг кўп овоз тўплаган эди.

Сешанба куни Саакашвили ва Иванишвили иштирокида сайловлардан сўнг уюштирилган илк учрашув бўлиб ўтди.

8 октябр куни вазирлар номзодларини кўрсатган Иванишвили президент билан ўтган музокарадан сўнг: “бундай сўзлашувлар бизни маданиятли мамлакат эканимизни кўрсатади, биз янги ҳаётни бошлаяпмиз ва ўз рақибларимиз билан мардларча муомалада бўламиз”, деди.

Иванишвили ташқи сиёсат бўйича президент Саакашвили позициясини қўллашини ҳам таъкидлади.
XS
SM
MD
LG