Линклар

logo-print
Минск хўжалик суди сешанба куни "Платформа" инсон ҳуқуқлари ташкилотини ёпиш бўйича қарор чиқарди.

Суд қарорига кўра, ташкилот солиқ декларацияларини керакли идораларга ўз вақтида топширмаган ва рўйхатдан ўтган манзили бўйича жойлашмаган.

Платформа ташкилоти етакчиси Андрей Бандаренкa суд қарори асоссиз экани, чунки солиқ ҳужжатлари кеч топширилгани учун жарима аллақачон тўлангани ва ташкилот тижорат ишлари билан шуғулланмаслигини айтди.

Ташкилот вакиллари хўжалик суди қарори устидан аппеляция шикоятини тайёрлашмоқда.

"Платформа" инсон ҳуқуқлари ташкилоти Беларус қамоқларидаги маҳбуслар ҳуқуқлари учун курашиб келган.

Ташкилот 2011 йили иқтисодий жиноятлар учун икки йиллик қамоқ жазосини ўтаб чиққан Андрей Бандаренкa тарафидан ташкил қилинган эди.
XS
SM
MD
LG