Линклар

Москва суди Исо Масиҳ черковида безорилик қилганлик айби билан икки йилга қамалган Pussy Riot панк гуруҳи қизларининг аввалги маҳкама қарори юзасидан арзини кўриб чиқмоқда.

Надежда Толоконникова, Мария Алехина и Екатерина Самуцевичларнинг адвокатлари суднинг қарори бекор қилинишини талаб этишмоқда.

Pussy Riot гуруҳи феврал ойида Москвадаги Исо Масиҳ черковида “Ҳудойим Путинни ҳайда”, деб қўшиқ айтишган.

Проваслав черкови қизларни диний қадриятларни оёқ-ости қилганликда айблаб чиққанди.

Pussy Riot панк гуруҳи қизлари қамалганидан сўнг Сахаров мукофотига тавсия этилди.
XS
SM
MD
LG