Линклар

Шимолий Вазиристонда АҚШнинг дрон ҳужумларидан беш жанггари ҳалок бўлди


АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учқичларидан берилган ҳаво зарбалари оқибатида Афғонистон ва Покистон чегара ҳудудида камида беш жанггари ҳалок бўлган.

НАТО расмийларига кўра, Шимолий Вазиристондаги жанггариларнинг лагерлари ҳаво зарбаларига нишон бўлган.

Ўтган хафтада покистонлик таниқли крикетчи ва мухолифат фаоли бўлган Имрон Хон ўзининг бир гуруҳ тарафдорлари билан АҚШнинг учувчисиз учоғи ҳужумларига норозилик билдириш мақсадида пойтахт Исломободдан мамлакатнинг Афғонистон билан чегара ҳудудларига йўл олганди.

Уларга кўра, учувчисиз учоқлардан ҳужумлар самарасиз, зарар етказувчи ва Покистон шимоли-ғарбида яшовчи аҳоли учун кўплаб азият етказади.

Америка ҳукумати бу каби ҳужумларда оддий инсонлар жабр кўришларини деярли тан олмайди.

АҚШ ҳарбийлари Афғонистон ва Покистон оралиғидаги чегара ҳудудларда макон топган ал Қоида ва толибон жанггариларига қарши курашда учувчисиз бошқариладиган учоқлар энг самарали қурол эканини айтиб келишади.
XS
SM
MD
LG