Линклар

Тошкентдаги “Чкалов” метро бекати “Дўстлик” номига ўзгарди


Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон” йўналишидаги “Чкалов” метро бекати “Дўстлик” номига ўзгарди.

Москвадан шимолий қутб орқали Ванкувергача бўлган масофадаги осмонни забт қилган шахснинг бекат вестибюлидаги бронза бюсти эса бузиб ташлангани хабар қилинмоқда.

“Чкалов” метро бекати 1987 йилнинг 7 ноябрида фойдаланишга топширилганди.

Сўнгги йилларда Каримов буйруғи билан метронинг бир қанча бекатлари қайта номланди.

2008 йили “Халқлар дўстлиги” бекати “Бунёдкор” дея қайта номланди, 2010 йил эса Иккинчи жаҳон урушида генерел унвонига мушарраф бўлган ягона ўзбек ҳарбийси, Совет Иттифоқи генерали қаҳрамон Собир Раҳимов бекати номи, "Олмазор" дея атала бошланди.
XS
SM
MD
LG