Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:09

Дума Ўзбекистондаги россиялик сармоядорлар ҳимоясига чиқди


Россия Давлат Думасининг мулкчилик масалалари бўйича қўмитаси 18 октябр куни Ўзбекистонда Россия капитали ва мулкларини ҳимоя қилиш масаласини мухокама қилади.

Бу ҳақда Россия Думаси матбуот ҳизмати маълум қилди. Мухокамалар да Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардаги россиялик сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслик бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши кутиляпти.

Думадаги эшитувлар Ўзбекистон мобил алоқа бозорида энг йирик ширкат бўлган МТС лицензияси бекор қилингани, мол-мулки мусодара этилгани билан боғлиқ жанжал ортидан ўтказилади.

Ўзбекистон давлат алоқа инспекциясига кўра, "МТС Ўзбекистон" маркаси остида фаолият юритувчи "Уздунробита" ширкати фаолиятида бир қатор қонунбузарликларни аниқлаган.

Ўзбекистонда фаолият юритган кўплаб хорижий ширкатлар эса бу мамлакатда тижорат юритиш ўта қийинлигини, коррупция авжига чиққанини ва хусусий мулк ҳамда тижоратларга ҳеч қандай кафолат берилмаслигини айтишади.
XS
SM
MD
LG