Линклар

10 октябр - Ўлим жазосига қарши кураш кунида Халқаро Амнистия ташкилоти ўлим жазосини амалда қўллаб келаётган давлатларни бу жазо туридан воз кечишга чақирмоқда.

Ҳозирда дунёнинг йигирмадан ортиқ мамлакатида ўлим жазоси амалда қўлланиб келинади.

Халқаро Амнистия ташкилотига кўра, ўтган йили дунё бўйлаб 676 одам қатл этилган, ўлимга ҳукм этилганлар сони эса 18750дан ошади.

Дуниёнинг 141 мамлакатида, жумладан Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилинган.
XS
SM
MD
LG