Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:43

Pussy Riot панк гуруҳининг бир аъзоси шартли озод этилди


Москва шаҳар суди Исо Масиҳ черковида безорилик қилганлик айби билан икки йилга қамалган Pussy Riot панк гуруҳининг бир аъзосини шартли озод қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Гуруҳнинг қолган икки нафар аъзосига нисбатан ҳукм ўзгаришсиз қолди. Бугун Москва шаҳар суди Pussy Riot панк-гуруҳи қизлари ҳимоячиларининг даъволарини кўриб чиқди.

Екатерина Самуцевич бугун суд залидан озод этилди. Надежда Толоконникова ва Мария Алехинанинг адвокатлари ҳам аввалги суд қарори ўзгартирилишини талаб этишмоқда.

Pussy Riot гуруҳи феврал ойида Москвадаги Исо Масиҳ черковида “Ҳудойим Путинни ҳайда”, деб қўшиқ айтишган.

Проваслав черкови қизларни диний қадриятларни оёқ-ости қилганликда айблаб чиққанди.
XS
SM
MD
LG