Линклар

Германия ҳукумати ёш болаларни суннат қилиш ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши кўзда тутилган қонун лойиҳасини Бундестаг мухокамасига киритди.

Мазкур қонунда суннат тажрибали мутахассислар тарафидан, ўта эхтиёткор ва болага озор етказмасдан қилиниши кераклиги таъкидланади.

Аввалроқ, Кёлн шаҳридаги маҳкама диний урф-одатларга мувофиқ ёш болаларни суннат қилишни танга озор беришга тенг амал, деб топганди.

Кёлн маҳкамасининг бундай қарор билан чиқишига шифокор томонидан суннат қилинган тўрт яшар гўдакнинг аҳволи ёмонлашиб қолгани сабаб бўлганди.

Маҳкаманинг бу ҳукми Германиядаги яҳудий ва мусулмон жамоаларининг кескин норозилик уйғотди.

Германияда йилига минглаб мусулмон ва яҳудий болалари суннат қилинади.
XS
SM
MD
LG