Линклар

logo-print
Швециянинг TeliaSonera телекоммуникация ширкати ўз ижрочи директори Ларс Нюбергга ишончи сўнмаганини айтмоқда.

"TeliaSonera бошқарув кенгашининг Ларс Нюбергга нисбатан ишончи мутлақо сўнмаган”, деб билдирган ширкат бошқарув кенгаши раиси Андерс Нарвингер Интернетда ёзиб қолдирган баёнотида.

Аввалроқ, Швецияда чиқадиган “Dagens Nyheter” газетаси Ўзбекистон билан боғлиқ шартномага оид айбловлар ортидан ижрочи директор Ларс Нюберг муддатидан олдин лавозимидан истеъфо бериши мумкинлиги ва ширкат аллақачон унинг ўрнига янги раҳбар қидира бошлагани ҳақида хабар қилганди.

"Унинг шартнома муддати келаси йилнинг декабр ойида тугайди. Швециядаги бу каби йирик ширкатга раҳбар қидириш жуда кўп вақт оладиган жараёндир ва бошқарув кенгаши Ўзбекистон билан боғлиқ тортишувлар бошланмасидан олдин бу жараённи бошлаган" деб таъкидлаган эди ўз чиқишида Андерс Нарвингер.

“Dagens Nyheter” газетаси эса TeliaSonera ўз ижрочи директори шартномаси тугашидан 15 ой олдин уни ўрнига янги раҳбар қидира бошлагани Нюбергнинг муддатидан олдин истеъфо бериши мумкинлигидан далолатдир, деб ёзди.

Швеция Жамоатчилик Телевидениеси - SVT мухбирларининг журналистик текширувлари жараёнида TeliaSonera Ўзбекистон президенти тўнғич қизи Гулнора Каримовага жуда яқин экани ишонилган аёл раҳбарлигидаги ширкатга 320 миллион доллар бергани даъво қилинди.

Ҳужжатли филм ортидан ўтказилган матбуот анжуманида TeliaSonera президенти Ўзбекистон билан боғлиқ шартномага алоқадор пора берганлик ва ноқонуний пулни қонунлаштириш айбловлари тасдиқланса, ўзининг истеъфо беришини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG