Линклар

Қирғизистон мактаблари ўқув дастурига дин дарсларини киритиш тавсия қилинмоқда. Бу борада Қирғизистон муфтийси вазифасини бажарувчи Раҳматулла ҳожи Эгамбердиев маълум қилди.

Унга кўра, мактабларда дин дарсларини ўқитиш юзасидан меъёрий концепция ишлаб чиқилган. Бу ташаббусни парламентнинг таълим ва маданият қўмитаси ҳам қўллаган.

Муфтиятнинг маълум қилишича, Қирғизистонда дин дарсларининг ўқитилиши
ёшларнинг радикал диний оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олади.
XS
SM
MD
LG