Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:19

Туркия ҳарбий учқичлари Сурияга қарашли самолётни қўнишга мажбурлади


Туркия ҳарбий учқичлари Сурия йўловчи самолётини Анқара аэропортига мажбуран қўндирди. Airbus A320 русумидаги самолёт Москвадан Дамашққа учиб кетаётган эди.

Туркия расмийлари самолёт президент Башар ал-Ассад режими учун Россия қуроллари олиб кетаётганини гумон қилгани айтилмоқда.

Бортида 37 йўловчиси бўлган Airbus A320 кейинчалик қўйиб юборилди, лекин унинг бортидан баъзи юклар тушуриб қолдирилди. Бироқ ушлаб қолинган юклар нимадан иборат экани очиқлангани йўқ.

ИТАР-ТАСС агентлигига кўра, Россия Туркиядан ҳодиса сабабларини изоҳлашни талаб қилиш ниятини билдирган.

Сурияга қарашли самолёт мажбуран қўндирилганидан сўнг расмий Анқара турк ҳаво ширкатларини Сурия ҳаво ҳудудидан фойдаланиш хавфидан огоҳлантирди.

Айни пайтда, Туркия мудофаа вазири Сурия томонидан ўт очиш давом этадиган бўлса, кескинороқ жавоб қайтарилишидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG