Линклар

Ортга қайтган Путин турналари самолётда Ўзбекистонга жўнатилади


Владимир Путин оқ турналарни делтапланда кузатиб қўйган эди.

Владимир Путин оқ турналарни делтапланда кузатиб қўйган эди.

Владимир Путин ўтган ой бошида жанубга кузатиб юборган турналар ортга қайтди. Энди Қизил ктиобга киритилган турналарларни самолётда Ўзбекистондаги қушлар қишлайдиган минтақага етказиш режалаштирилмоқда.

Турналарнинг Россия президенти ёрдамида Ўзбекистонга сафари 5 сентябр куни бошланган эди. Путин мотоделтапланда қушларга йўл кўрсатиб бериши тадбири Россия етакчисининг табиатсеварлигини тарғиб этишга қаратилган катта кампанияга айлантирилди ва мухолифат фаолларининг ҳажвларига сабаб бўлди.

Путин кузатиб юборган оқ турналарнинг кулранг қариндошлари тўдасига қўшилиб олишига умид қилинаётган эди. Улардан биттаси ҳатто кулранг турналар билан Қозоғистон ҳудудигача учиб боргани, лекин у ерда итлар ҳужумига учраб жароҳатлангани айтилмоқда. Ҳозирда жароҳатланган парранда Россияга жўнатилди ва у ердан Путин турналарининг барчаси учоқда Ўзбекистонга юборилади.
XS
SM
MD
LG