Линклар

Standard & Poor's молия ташкилоти Испаниянинг қарзларни тўлай олиш қобилиятига оид рейтингни икки поғонага пасайтирди. S&P қарорига Испанияда рецессиянинг чўзилиб кетгани, ишсизлик даражасининг юқорилиги ва ижтимоий беқарорлик ҳукуматнинг молиявий бўҳронни жиловлаш имкониятларини чеклаб қўяётгани сабаб бўлди.

Кредит рейтингини тузадиган ташкилот Испанияни BBB+ поғонасидан BBB- даражасига туширди. Бу Испанияга шу пайтгача берилган энг паст баҳодир.

Рейтинг тушишда давом этадиган бўлса, бу Мадрид учун кредит олиш харажатларини янада ошириши мумкин.
XS
SM
MD
LG