Линклар

Россия Туркия ҳарбий учқичлари Москвадан Дамашққа учиб кетаётган Сурия йўловчи самолётини ушлаб қолиши юзасидан расмий Анқарадан изоҳ талаб қилмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг пайшанба куни маълум қилишича, Туркия расмийлари Москва дипломатларнинг Сурия ҳаво йўлларига қарашли самолётда бўлган Россиянинг 17 фуқароси билан гаплашишга рухсат бермаган.

Самолёт Анқара аэропортида саккиз соат ушлаб турилгач, бортидаги юкларнинг бир қисми мусодара қилиниб, чоршанба куни кечқурун қўйиб юборилди.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, ушлаб қолинган юк ичида ҳарбий алоқа усукуналари бўлган. Сурия ҳукумати Туркияни “ҳаво қароқчилиги”да айблади.

Туркия ўтган йили Сурияга нисбатан қурол эмбаргосини жорий қилган. Ўтган ҳафта Суриядан отилган бомбалар портлаши оқибатида Туркияда тинч фуқаролар ҳалок бўлганидан кейин икки қўшни давлат ўртасида таранглик янада кучайди.

XS
SM
MD
LG