Линклар

Адабиёт бўйича Нобел мукофоти Хитой ёзувчисига берилди


Нобел мукофоти лауреати Мо Ян.

Нобел мукофоти лауреати Мо Ян.

Адабиёт бўйича 2012 йилги Нобел мукофоти хитойлик ёзувчи Мо Янга берилди. Швеция Академияси қошидаги Нобел қўмитаси томонидан ғолиб деб топилган лауреатга 1,2 миллион АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти ҳам берилади.

Нобел қўмитаси хитойлик ижодкорнинг "галлюцинаторик реализм" жанридаги асарларини юқори баҳолади. Ёзувчининг 2010 йилда чоп қилинган "Қурбақалар" номли романи Хитой ҳукуматининг бир оилага бир бола сиёсатини танқид остига олади.

Адабиёт бўйича энг олий мукофот учун Нобел қўмитаси кўриб чиққан номзодлар орасида Мо Яндан ташқари япониялик таниқли ёзувчи Ҳаруки Мураками, венгриялик эссеист Питер Надаст, ирландиялик драматург ва новелист Уильям Треворлар асосий даъвогарлар деб кўрилаётган эди.

Жорий ҳафтада америкалик тадқиқотчилар Роберт Лефковиц ва Брайан Кобилка кимё бўйича, француз ва америкалик олимлар Серж Арош ва Дэвид Уайнланд физика бўйича ҳамда британиялик Жон Гурдон ва япон Шиня Яманка тиббиёт бўича Нобел мукофотига сазовор бўлди.

Нобел Тинчлик мукофоти совриндори 12 октябр куни эълон қилинади.

Швециялик саноатчи Алфред Нобел томонидан асос солинган дунёдаги энг ҳурматли бу мукофот илк бор 1901 йилда берилган.

Мукофотларни топшириш маросими Нобел ўлган 10 декабр кунида топширилади.
XS
SM
MD
LG