Линклар

Ўш шаҳрида 400га яқин одам уч нафар мухолифат етакчисини озод қилиш талаби билан норозилик намойиши ўтказди.

Намойишчилар шунингдек шаҳар расмийларидан Ўш марказида кигиз ўтов тикишга рухсат беришни талаб қилишди. Норозилар ўтовда ётиб очлик эълон қилиш ниятини билдирмоқда.

Агар ўтов ўрнатишга рухсат берилмаса, оммавий бўйсинмаслик тадбирини бошлашларидан огоҳлантирди.

Жалолобод шаҳрида 18 аёл душанба кундан бери Ата Журт мухолифат партияси етакчилари Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитовларни озод этиш талаби билан очлик эълон қилган. Учовлон 3 октябрда Бишкекда ўтказилган минг кишилик намойиш пайтида оммани зўравонликларга чақирганликда айбланиб, ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG