Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва АҚШ наркотикларга қарши курашда ҳамкорлик қилишга келишиб олди


АҚШнинг Наркотикларга қарши кураш агентлигининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Марк Дестито.

АҚШнинг Наркотикларга қарши кураш агентлигининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Марк Дестито.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги АҚШ Наркотикларга қарши кураш агентлиги билан наркотиклар ноқонуний савдосига қарши курашда ҳамкорилик қилишга доир меморандум имзолади.

Ҳужжат пайшанба куни Тошкентга сафар қилаётган АҚШ агентлигининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Марк Деститонинг Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари Адҳам Аҳмадбоев билан учрашувидан кейин имзоланган.

Ўзбекистон Наркотиклар савдосини назорат қилиш миллий ахборот марказига кўра, ўтган йилда мамлакат бўйлаб жами 5500 килограмм наркотиклар мусодара қилинган. Бу 2010 йилга солиштирганда 800 килограммга кўпроқдир.

Ўзбекистон расмийлари қўшни Афғонистонда етиштирилаётган гиёҳванд моддалар Марказий Осиё ҳудуди орқали Россияга, у ердан эса Ғарб давлатларига олиб кетилаётганини айтиб келади.

Ўтган йили Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари наркотиклар савдосида гумон қилиб 107 нафар хориж фуқаросини қўлга олган.
XS
SM
MD
LG