Линклар

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарага мажбурий қўндирилган Москвадан Дамашққа учиб кетаётган самолётдан Сурия Мудофаа вазирлиги учун мўлжалланган ҳарбий юк топилганини маълум қилди.

Унинг айтишича, юк Туркия томонидан мусодара қилинган. Шундан сўнг самолётнинг учишига рухсат берилган. Сурия ўз навбатида Туркияни “душманона ҳаракатда” айблади.

Россия томони ҳозирча Туркия Бош вазири баёнотига изоҳ бергани йўқ. 11 октябрда Туркия ҳарбий учқичлари Москвадан Дамашққа учиб кетаётган Сурия йўловчи самолётини Анқара аэропортига мажбуран қўндирган эди.
XS
SM
MD
LG