Линклар

logo-print
Афғонистон ва НАТО хавфсизлик кучлари томонидан Афғонистоннинг Қундуз вилоятида 10 октябр куни Ўзбекистон исломий ҳаракатининг молиявий ўртамчиси қўлга олинди. Бу ҳақда Regnum ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, қўлга олинган шахс катта миқдорда қурол олди-сотдиси билан шуғулланганликда ва Қундуз вилоятида аксилтеррор коалицияси ҳарбийларига ҳужумлар уюштирганликда гумонланмоқда.

Бундан аввалроқ. 19 сентябр ва 2 октябр кунлари Қундуз вилоятида Ўзбекистон исломий ҳаракатининг икки лидери қўлга олингани хабар қилинган эди.Йил бошидан бери Қундуз вилоятида Ўзбекистон исломий ҳаракатига қарши 14 марта амалиёт ўтказилган.
XS
SM
MD
LG