Линклар

logo-print

АҚШ вице-президентлигига даъвогарлар баҳслашди


АҚШ Вице президенти Ж.Байден (ў) ва Республикачилар партиясидан Вице президентликка даъвогар П.Райн.

АҚШ Вице президенти Ж.Байден (ў) ва Республикачилар партиясидан Вице президентликка даъвогар П.Райн.

АҚШ вице-президенти Жозеф Байден ва Республикачилар партиясидан вице-президентликка даъвогар Пол Райн ўртасида пайшанба куни телебаҳс бўлиб ўтди.

Демократик партия аъзоси Байден президент Барак Обаманинг иқтисодий ва ташқи сиёсатини қаттиқ ҳимоя қилди.

Байден ва Райн ўртасидаги телебаҳс АҚШ жанубидаги Кентакки штатида ўтказилди.

Баҳс давомида Байден президент Обаманинг халқаро иттифоқчилик алоқаларини қайта тиклагани ва ядровий дастурини давом эттираëтган Эронга нисбатан санкциялар жорий қилинганини муваффақият, деб атади.

Висконсин штатидан Конгресс аъзоси бўлган Пол Райн Ливиядаги АҚШ консуллигига ҳужум ва АҚШ элчисининг ўлдирилиши Обама юритаётган ташқи сиёсат “заифлашаётгани” далили эканини таъкидлади.

АҚШда президент сайлови 6 ноябр куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG