Линклар

logo-print

Обидхон қорини отганликда гумонланган шахс ушланди


Обидхон қори Назаров.

Обидхон қори Назаров.

Швециянинг Стромсунд шаҳрида таниқли ўзбек имоми Обидхон қори Назаровни отганликда гумонланган шахс Россияда қўлга олинди.

Бу ҳақда 12 октябр куни аксар Швеция нашрлари хабар тарқатди.

Обидхон қорининг Швецияда яшаëтган ўғли Довудхон жабрланувчи оиласига бу ҳақда маълумот берилганини билдирди.

Обидхон қори жонига қасд қилган шахс Швеция полицияси рўйхатида бўлган телефон аппаратидан қўнғироқ қилганидан кейин қаердалиги аниқланиб Россия хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Швед матбуотининг ëзишича¸ ҳозирда бу шахсни Россиядан Швецияга экстрадиция қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Обидхон қори Назаров жорий йил 22 февралида ўз уйи йўлагида намоз ўқиш учун масжидга кетаётган пайтда номаълум шахс томонидан отиб кетилган.

Таниқли имом шу кунга қадар Швециядаги касалхонада кома ҳолида ётибди.
XS
SM
MD
LG