Линклар

Бу қарорни Норвегия Нобел қўмитаси раиси Торбёрн Ягланд Осло шаҳрида эълон қилди.

- Норвегия Нобел қўмитаси 2012 йилги Нобел Тинчлик мукофотини Европа Иттифоқига беришга қарор қилди, деди Торбёрн Ягланд.

Нобел қўмитаси раисига кўра, нуфузли халқаро мукофот Европа Иттифоқига 60 йил давомида “тинчлик ва ярашиш, демократия ва инсон ҳуқуқларини тарғиб қилиб келганлик учун” берилган.

Қўмита эълон қилган баёнотда 27 давлат аъзо бўлган Европа Иттифоқи 1989 йилда Берлин девори қулаганидан кейин собиқ коммунистик давлатларда барқарорлик ўрнатишдаги роли учун олқишланган.
XS
SM
MD
LG