Линклар

logo-print
12 октябр куни Бокуда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва озарий президенти Илҳом Алиев бошчилигидаги делегациялар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокарадан сўнг Илҳом Алиев ва Ислом Каримов қўшма декларация имзолади.

Trend.az нашри хабарига кўра, “Озарбайжон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2013-2015 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури”ни Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Элмар Мамедёров ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов имзолаган.

“Озарбайжон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида 2012-2015 йилларга мўлжалланган Иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш чоралари” ҳақидаги келишувни Озарбайжон Бош вазири ўринбосари Ёқуб Аюбов ва Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов имзолаган.
XS
SM
MD
LG