Линклар

logo-print
Ўзбекистон расмийлари Тожикистондан катта миқдорда қорадори олиб кириш йўлидаги уринишнинг олди олинганини билдирди.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Чегара қўшинлари жума куни Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини кесиб ўтаётган автомобилдан 20 килограмм қорадори топганини билдирди.

Воқеа Тожикистоннинг Панжикент туманига чегарадош бўлган Самарқанд вилоятининг Ургут туманида рўй берган.

11 октябр куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги АҚШнинг Наркотикларга қарши кураш агентлиги билан гиёҳванд моддалар ноқонуний савдосига қарши курашда ҳамкорилик қилишга доир меморандум имзолади.

Ҳужжат Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари Адҳам Аҳмадбоев билан Тошкентга сафар қилаётган АҚШ агентлигининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Марк Дестито учрашувидан кейин имзоланган.
XS
SM
MD
LG