Линклар

Ўзбекистон Боку бандаргоҳи орқали Европага чиқмоқчи. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Озарбайжон пойтахти бандаргоҳи Ўзбекистонни жанубий ва Марказий Европа бозорлари билан боғловчи муҳим транспорт нуқтаси бўлиши мумкин.

Ташқи ишлар вазирлигининг "Жаҳон" ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, Озарбайжон йўли Ўзбекистонга, шунингдек,Ўрта Ер денгизи Қора денгиз орқали Яқин Шарқ ҳамда Шарқий ва Жануби-шарқий Осиё билан уланиш имкониятини беради.

Расмий хабарда транспорт ва коммуникация икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг энг истиқболли соҳалари экани таъкидланган.
XS
SM
MD
LG