Линклар

Тошкентда спирли ичимликлар сотувчи дўқонларнинг асосий қисми ёпилди. Бугунги кунда Тошкентда фақат лицензияга эга 42 та спиртли ичимликлар дўкони фаолият кўрсатмоқда,

Olam. uz нашрининг хабар беришича, спиртли ичимликлар дўконларининг ёпилиши 1 октябрдан чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида “Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ва истеъмолини чеклаш тўғрисида”ги қарорнинг кучга кирганлиги билан боғлиқ.

Бугун спиртли ичимликлар дўконлари ўз фаолиятини тиклаши ва лицензия олиши учун қонунчиликка мос келувчи жойларга кўчишлари лозим. Айни пайтда ушбу талабларга Тошкентдаги 42 та дўкон жавоб беради, деб маълум қилган пойтахт ҳокимияти.

Лицензия учун ойига энг кам иш ҳақининг 5 баробари, яъни 361 минг 775 сўм миқдорида йиғим олинади.
XS
SM
MD
LG