Линклар

Жума куни Лондонда Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиев қўлга олинди.

У Қирғизистон ва Америка ҳукуматлари сўрови билан ҳибс қилинган. Максим Бакиев Қирғизистонда бир қатор жиноятларда, жумладан, давлатнинг бир неча миллион доллар маблағини ноқонуний тарзда ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Британия ва Қирғизистон ўртасида экстрадиция тўғрисидаги шартнома йўқлиги боис, Максим Бакиевни АҚШга топшириш масаласи ўрганилмоқда.

Максим Бакиев 2010 йилнинг апрелида отаси ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг Қирғизистондан қочган эди. У ўшандан бери асосан Лондонда яшаб келган.
XS
SM
MD
LG