Линклар

Миср пойтахти Қоҳирадаги Таҳрир майдонида мамлакат президенти Муҳаммад Мурсий тарафдорлари ва мухолифлари ўртасида тўқнашув содир бўлди.

Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотда айтилишича, тарафлар бир-бирини тошбўрон қилган тўқнашувда камида 50 одам жароҳатланган.

Гувоҳларга кўра, зўравонликлар намойишчилар гуруҳи Муҳаммад Мурсийни қўллаб-қувватлаётган “Мусулмон биродарлар” ҳаракатига қарши чақириқларни айта бошлаганидан сўнг бошланиб кетган. Мурсий тарафдорлари Таҳрир майдонига Бош прокурор Абдулла Маҳмуд ўзини лавозимидан бўшатилиши тўғрисидаги президент фармонига бўйсунмаслигини билдирганига норозилик сифатида тўпланган эдилар.
XS
SM
MD
LG