Линклар

Майами полицияси жума куни шаҳар кўчаларидан бирида маст холда ётган одамни ҳушёрхонага олиб келди.

Маст холда топилган одам АҚШ махфий агенти, президент Барак Обамани ҳимоя қилиш вазифаси топширилган Аарон Фрэнсис Энглер бўлиб чиқди.

Энглер Барак Обаманинг Майами шаҳрида сайловчилари билан учрашуви тадбирларида уни қўриқлаши керак эди.

Шу йилнинг апрел ойида президент Обаманинг Колумбияга сафари чоғида ҳимоя қилиш вазифаси топширилган махсус агентлар ёмон хулқи туфайли АҚШга қайтариб юборилгандилар.

Ўшанда Обама қўриқчилари фоҳишалар хизматидан фойдаланганликлари ҳақида матбуотда хабарлар пайдо бўлганди.
XS
SM
MD
LG