Линклар

logo-print

АҚШ Россияни Сурияга ҳарбий юкларни етказаётгани учун танқид қилди


АҚШ Давлат департаменти вакили Виктория Нуланд Россиянинг Суриядаги Башар Ассад режимини дастаклашга қаратилган сиёсатини қоралади.

Туркия чоршанба куни Москвадан Дамашққа учаётган йўловчи учоғида ҳарбий юклар борлиги тахмин этилиши ортидан уни ерга қўндириш учун ҳарбий учоқларни ишга солди.

Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли мажбуран қўндирилган Сурия йўловчи учоғи "ноқонуний юклар"ни элтаётган бўлганини билдирганди.

Довутўғлининг айтишича, учоққа қайта учиш рухсати берилишидан аввал ундан "исталмаган" юклар мусодара этилган.

Аэробус A320 авиалайнери бортида одатдагидай 180 нафар эмас, балки бор-йўғи 30га яқин йўловчи бўлган.

Жума куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркияда қўндирилган учоқда ҳаво ҳужумларидан мудофаа тизимлари учун мўлжалланган электор ускуналари бўлгани ва уларнинг Сурияга олиб ўтилиши халқаро конвенцияларга зид бўлмаганини айтди.

Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, турк расмийлари бундан буён мамлакат ҳаво ҳудуди узра учиб ўтадиган Сурия йўловчи учоқларини текширишда давом этади.
XS
SM
MD
LG