Линклар

logo-print
Мамлакат шимол ғарбидаги Дарра шаҳридаги бозорда ичига бомба ўрнатилган машина портлаши оқибатида16 одам ҳалок бўлди, ўнлаб одам яраланди.

Машина Покистонда исломий жанггариларга қарши курашувчи нодавлат ташкилоти биноси олдига қўйиб кетилган.

Террорчилик ҳужумидан ҳалок бўлган ва яраланганларнинг аксари бозорда сотувчилик қиладиган тужжорлар ва ҳаридорлар экани хабар қилинмоқда.

Ҳозирча портлашга масъулиятни ҳеч бир ташкилот зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG