Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:30

АҚШ бюджетидаги камомад бу йил ҳам 1 триллиондан кўпроқ


АҚШ давлат бюджетидаги камомад бу йил ҳам 1 триллион доллардан кўпроқни ташкил этмоқда.

Сўнгги тўрт йил мобайнида бюджет камомади АҚШда бир триллиондан пайсаймаётир.

Лекин, Associated Press агентлигига кўра, бу йилги камомад ўтган йилдагига қараганда 207 миллиард долларга камдир ва бу энг аввало мамлакатда иқтисод ўса бошлагани билан боғлиқ.

АҚШ Молия вазирлигига кўра, бу йил давлатнинг ташқи қарзи 1 триллион 100 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

Солиқ тушумлари 2,4 триллион долларни ташкил этган. Бу аввалги йилга қараганда 6,4 фоизга кўпроқ.

Кузатувчиларга кўра, бу давлат ҳаражатлари бу йил камайгани, Ироқдан АҚШ аскарлари чиқарилгани ҳамда ҳарбий ҳаражатлар қисқаргани билан боғлиқ.

Айни пайтда республикачилар президент Обамани давлат бюджетидаги камомадни икки хисса камайтириш ҳақиад тўрт йил аввал берган ваъдалари устидан чиқмаганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG