Линклар

logo-print

Ал Қоида етакчиси АҚШга қарши намойишларни давом эттиришга чақирмоқда


Ал Қоида етакчиси Айман ал-Завоҳирий Америкада суратга олинган ва Муҳаммад пайғамбар ҳажв қилинган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмига қарши АҚШ элчихоналари олдида норозиликларни давом эттиришга чақирди.

Интернетдаги экстремистик сайтлардан бирида пайдо бўлган видео лавҳада Завоҳирий Вашингтонни “Исломга қарши салб юриши”да айблайди.

“Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмига қарши норозилик намойишларида ўндан ортиқ одам ҳалок бўлди.

11 сентябр куни Ливиянинг Бенғози шаҳридаги АҚШ консулхонасида тўрт америкалик, жумладан АҚШ элчиси Крис Стивенс ҳалок бўлганди.

Қўшма Штатлар бу филмни қоралаган, лекин унинг мамлакатда намоиш этилишига монеълик қила олмаслиги, филмни тақиқлаш америкаликларнинг конституцион ҳуқуқи ҳисобланган сўз эркинлигига зид келишини айтган.
XS
SM
MD
LG