Линклар

logo-print

Суриялик исёнчилар ҳукумат ҳарбий учқичини уриб туширганларини даъво қилмоқда


Суриялик исёнчилар шанба куни Ҳалаб шаҳри яқинида ҳукумат ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли қирувчи самолётни уриб туширганларини таъкидлаяптилар.

Бу ҳақда қароргоҳи Лондонда бўлган инсон ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича Сурия маркази раҳбарлари ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилар маълум қилганлар.

Шанба куни Суриянинг турли музофотларида шиддатли жанглар давом этган. Исёнчилар Ассад қўшинларининг Дамашқ-Ҳалаб йўлидаги стратегик нуқтаи назардан муҳим бўлган Маорат ан-Нўъмон аҳоли пунктига ҳужумини бартараф қилишга муваффақ бўлганларини билдирганлар.

Бу шаҳар мухолифат кучлари томонидан бир неча кун олдин эгаллаб олинганди.

Ҳар иккала тараф рақиб томонидан жуда кўп киши ҳалок бўлгани ва яралангани ҳақида маълум қилган.
XS
SM
MD
LG