Линклар

Сурия турк самолётлари учун ҳаво йўлини ёпди


9 октябр куни Анқарага қўндирилган Сурия йўловчи ташувчи самолёти.

9 октябр куни Анқарага қўндирилган Сурия йўловчи ташувчи самолёти.

Сурия Туркиянинг йўловчи ташувчи учқичлари учун ҳаво йўлагини ёпиб қўйди.

Сурия Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида бу чора Туркиянинг шу каби қадамига жавоб ўлароқ қабул қилингани қайд этилади.

Аслида Анқара Сурия учқичлари учун ҳаво йўлагини ёпмаган, бироқ Cурия самолётлари Башар Ассад режими учун ҳарбий юкларни олиб кетаётганига оид гумон пайдо бўлган тақдирда уларни қўнишга мажбур қилиши ҳақида билдирган.

Сешанба куни Москвадан Дамашққа учиб кетаётган Сурия самолёти ана шу тарзда Анқарага қўндирилганди. Сурия ва Россия Туркия расмийларнинг бу ҳаракати юзасидан норозилик изҳор қилган.
XS
SM
MD
LG