Линклар

Ўзбекистонлик ногирон футболчилар жаҳон чемпионатининг финал босқичида Россия терма жамоаси билан куч синашади.

Мазкур ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 12 да бошланиши кутилмоқда.

Россиянинг Калининград шаҳрида ўтказилган ярим финал ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси аргентиналик футболчиларни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўлланма олганди.

Ярим финалда Туркия терма жамоаси вакиллари билан учрашган россиялик футболчилар эса 3:0 ҳисобида ғалабага эришган.
XS
SM
MD
LG