Линклар

Россияда вилоят ҳокимларини тўғридан-тўғри сайлаш амалиёти 2004 йилдан бери илк бор қайта жорий қилинди.

Бундай сайлов бешта вилоятда бўлиб ўтмоқда.

Олти вилоятда сайловчилар маҳаллий парламент депутатлигига даъвогар бўлган номзодлар учун овоз бермоқда.

Калининград ва Москва вилоятидаги Химкида шаҳар ҳокимлари сайланмоқда.

Шанба куни Россия бўйлаб барча сайловолди кампаниялари таъқиқланган “жимлик куни” эълон қилинган.

Бироқ “Единая Россия” партияси Россия Коммунистик партиясини Брянск ва Рязан вилоятларида тарғибот олиб бориб таъқиқни бузганликда айблади.
XS
SM
MD
LG