Линклар

Туркия йўловчи самолётларининг Сурия ҳаво ҳудудида учиши таъқиқланди


Суриянинг Анқара аэропортига қўндирилган йўловчи самолёти, 2012 йил 10 октябр.

Суриянинг Анқара аэропортига қўндирилган йўловчи самолёти, 2012 йил 10 октябр.

Сурия Туркиянинг йўловчи самолётлари мамлакат ҳаво ҳудуди орқали учишини таъқиқлади.

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда бундай қарор Туркиянинг хатти-ҳаракатига жавобан қабул қилингани билдирилган.

Тўрт кун олдин Москвадан Дамашққа учаётган Суриянинг йўловчи самолёти Туркия ҳаво ҳудудида парвоз қилаётган пайтда Анқарага мажбуран қўндирилган.

Расмийларга кўра, самолёт бортида топилган ҳарбий ускуналар мусодара қилинган.

Россия расмийларига кўра, самолётда қуроллар бўлмаган ва юклар қонун доирасида олиб кетилаётган бўлган.

Сурия ва Россия Туркия расмийларнинг ҳаракатига норозилик билдирган.
XS
SM
MD
LG