Линклар

logo-print
Россиянинг “Силовые машины” ширкати Тошкент вилоятидаги Чорвоқ ГЭСини модернизация қилиш лойиҳасини жорий йил охирида амалга ошира бошлайди.

“Ўзбекэнерго” Давлат акциядорлик компанияси вакилига асосланиб Олам.уз нашрининг хабар қилишича, эски ускуналарни алмаштириш ГЭС қувватини 155 дан 175 МВт гача ошириш имконини беради.

Бу йилига 120 миллион кВт соат қўшимча электр энергияси ишлаб чиқарилишини англатади.

Ўзбекистон томони молиялаштирадиган мазкур лойиҳа қиймати 53,9 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Модернизация ишларини уч йил давомида амалга ошириш режаланган.
XS
SM
MD
LG