Линклар

logo-print

Лавров ЕИ вазирлари билан Сурия бўҳронини муҳокама қилади


Россия ТИ вазири С.Лавров, Исломобод ш., 2012 йил 4 октябр.

Россия ТИ вазири С.Лавров, Исломобод ш., 2012 йил 4 октябр.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа Иттифоқи (ЕИ) Ташқи ишлар вазири билан Сурия можароси хусусидаги келишмовчилик масаласини муҳокама қилади.

Люксембург шаҳрида якшанба кунига белгиланган норасмий учрашувда ЕИнинг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон ҳам қатнашиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, ЕИ Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режимига қарши янги санкциялар қўллашни муҳокама қилмоқда.

Суриянинг азалий иттифоқчиси бўлган Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик кенгашида Сурияга нисбатан санкциялар жорий этиш ҳақидаги таклифга вето қўйган.

Айни пайтда, Россия уранни бойитиш дастуридан воз кечишни рад қилган Эронга қарши санкциялар қўллашга ҳам қарши чиққан.
XS
SM
MD
LG