Линклар

Ўзбекистон ТИ вазири Парижда музокара олиб боради


Ўзбекистон ТИ вазири А.Комилов.

Ўзбекистон ТИ вазири А.Комилов.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 16 октябр куни Парижда Франция Республикаси Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус билан музокара олиб боради.

Ўзбекистон ТИ вазирлиги маълумотига кўра, мулоқот чоғида икки томонлама алоқаларнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама этилиши режаланган.

Абдулазиз Комиловнинг Францияга сафари давомида бошқа икки томонлама учрашувлар бўлиши кутилмоқда.

Франция Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

Расмий маълумотларга кўра, 2011 йилда Ўзбекистон ва Франция ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 354 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Бу 2010 йилги кўрсаткичга нисбатан икки баробар кўп.
XS
SM
MD
LG