Линклар

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 16 октябр куни Доҳа шаҳрида Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўйин 2014 йил Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун Доҳада бошланадиган охирги тўртинчи давра саралаш учрашувлари доирасида бўлиб ўтади.

12 октябр куни Ўзбекистон терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўйин 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан тугади.

Ўзбекистон Футбол Федерациясига кўра, БАА терма жамоаси билан ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бош мураббийи Миржалол Қосимов бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказган.
XS
SM
MD
LG