Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:46

Ўзбекистонлик ногирон футболчилар жаҳон чемпионати ғолиби бўлди


Россиянинг Калининград шаҳрида бугун бўлиб ўтган финал ўйинида ўзбекистонлик футболчилар россиялик рақиблари устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, яна бир карра жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритишди.

Бу ҳақда www.uff.uz сайти хабар қилади.

Ўзбекистонлик футболчилар ғалабаси билан якунланган сўнгги ўйиндаги ягона голга Ҳайдарали Турсунбоев муаллифлик қилди. Шу тариқа Мавзурхўжа Умархўжаев раҳбарлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси жаҳондаги энг кучли команда эканини яна бир бор исботлади.

Ўзбекистонлик футболчилар 2007 йили Туркияда ва 2010 йили Аргентинада бўлиб ўтган чемпионатларда ҳам ғолиблик нашъасини сургандилар.

Эътиборга сазовор жойи шундаки, ўзбекистонлик футболчилар бу галги чемпионат чоғида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаганлар, балки қарийб барча ўйинларда ўз рақибларини йирик ҳисоб билан доғда қолдирганлар.

Хусусан, 13 октябр куни ярим финалда Аргентина терма жамоасига қарши майдонга тушган ўзбек футболчилари рақибларини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратгандилар.

Ўзбекистонлик ногирон футболчилар Тошкентга 18 октябр куни қайтиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG