Линклар

Черногорияда ўтказилаётган парламент сайловида иқтидордаги ҳукумат ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб қолиши кутилмоқда.

Сўров натижалари “Европа Черногорияси” номли коалиция номзодлари берилган овозларнинг қарийб ярмини олиб ғалаба қозониши мумкинлигини кўрсатган.

Агар сайловда коалиция ғолиб чиқса, Демократик партия етакчиси Мило Дюканович Бош вазир лавозимини эгаллайди.

Аҳолиси 700 мингдан кам бўлган Черногория 2006 йилда Сербиядан ўз мустақилигини эълон қилган.

Ҳозир Черногория Европа Иттифоқига аъзо бўлишга ҳаракат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG